ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. “Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасининг бошқарув компанияси” АЖ устав капитали 100 миллион долларга тенг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси” МЧЖ шаклидаги инвестиция компанияси сифатида қайта ташкил қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни тегишли фармонга имзо чекди.
Инвестиция компаниясининг устав капитали 1 миллиард долларга етказилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Инвестиция компаниясинингКузатув кенгаши раиси ҳисобланади.
Инвестиция компанияси инвестицияларни қуйидаги усуллар билан жалб қилади:
- кредит (қарз) олиш ва Инвестиция компаниясининг устав капиталига инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш;
- юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталида), шу жумладан мол-мулк сотиб олиш йўли билан иштирок этиш;
- йирик институционал ва стратегик инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан нуфузли халқаро молия марказларининг юрисдикцияларидан фойдаланиш.