ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида Ўзбекистонда Россия, Хитой ва Мўғулистоннинг уч томонлама саммити бўлиб ўтади, деб маълум қилди Россия президенти Владимир Путин.
Бу ҳақида Россия етакчиси Владивостокда бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форум доирасида Мўғулистон бош вазири билан икки томонлама учрашувда чоғида айтиб ўтди.
“Тез орада Ўзбекистонда Мўғулистон президенти билан учрашув режалаштирилган, у ерда Хитой Халқ Республикаси раиси иштирокида уч томонлама саммит ўтказилади”, дейди Путин Мўғулистон бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдене билан икки томонлама учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён илк юзма-юз учрашуви бўлади.