ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Украинада олиб борилаётган махсус операция бўйича 7 сентябрнинг асосий воқеаларини маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги Донецк Халқ Республикасининг Кодема қишлоғи миллатчилардан тўлиқ озод қилди.
️Харьков вилояти маъмурияти Балаклеянинг қисман таслим бўлгани ҳақидаги хабарларни инкор этиб, уларни ёлғон ва провокация деб атади.
️Украина ҳарбийлари Харьков вилоятининг Купянск шаҳридаги ижтимоий объектларга, жумладан, Балаклеядан келган қочқинларни ўтказиш пунктига ракета ҳужуми уюштирди.
️Николаев-Кривой Рог йўналишида Украина қўшинлари янги ҳужум уринишларини амалга оширмади. Кун давомида украиналикларнинг йўқотишлари 150 кишидан ошди.
Украинанинг Кривой Рог яқинидаги ҳарбий техника сақланадиган йирик ёқилғи омбори йўқ қилинди.
Украина Қуролли кучлари томонидн Запорожье АЭСига ракета ва дронлар ёрдамида зраба бериш тўхтамаётгани туфайли Россия президенти Владимир Путин "Росатомга" ЗАЭС хавфсизлигини кучайтириш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқариш вазифасини топширди.
Сўнгги дамда (8 сентябрь) олинган хабарларга кўра, Пентагон Украинага Excalibur номли снарядларини етказиб берган. Ушбу снарядлар GPS ёрдамида нишонга йўналтирилади ва АҚШ армиясининг энг аниқ снаряди ҳисобланади (Bloomberg).