Эрдоған: нархлар ўсиши Европани ваҳимага соляпти

Туркия президенти қиш арафасида Ғарб мамлакатлари пайтавасига қурт тушганини маълум қилди. Уларни энергия ресурслари нархи ўсиши ваҳимага соляпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ғарб мамлакатлари ўсиб бораётган нархлар туфайли қиш арафасида ваҳимага тушиб қолишган. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Хорватиядаги матбуот анжуманида маълум қилди.
“Энергия ресурслари нархлари кўтарилмоқда. Европа бу қишни қандай ўтказиш борасида хавотир олмоқда. Рақамлар жуда юқори. Ғарб бу рақамларни нима қилиш кераклигидан ваҳимага тушган. Умид қиламанки, бу қийин вазият қабул қилинган энг яхши тарздаги ечимлар ёрдамида бартараф этилади”, - деди Туркия раҳбари.
Шу билан бирга Эрдоған энергия ресурслари нархлари ўсишини жиловлаш учун қандай чоралар кўрилиши мумкинлигига аниқлик киритмади.
Ғарб Путинга қарши санкциялар ҳосилини ўрмоқда – Эрдоған
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва АҚШ учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.