ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида МДҲ мамлакатлари Ички ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланди.
Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ички ишлар вазирлари, шунингдек, МДҲ мамлакатлари уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш Бюроси вакиллари иштирок этмоқда.
Улар жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш доирасидаги кенг кўламли масалаларни кўриб чиқади, ўта хавфли жиноятларга қарши курашиш бўйича давлатлараро дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни тинглайди.
Шунингдек, вазирлар МДҲ мамлакатлари ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлиги, кибержиноятчиликка қарши курашиш, ўта хавфли жиноятчиларни қидириш, янги дори воситаларининг ноқонуний айланишига оид масалаларни ҳам муҳокама қилишади.