Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш тартиби тасдиқланди

Давлат реестрига 1950 йилгача яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Қадимий ёзма манбалар давлат реестри юритилади. Бу ҳақида Ҳукуматнинг 498-сонли қарори билан тасдиқланган Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низомда назарда тутилган.
Давлат реестри қадимий ёзма манбаларни ҳисобга олиш ва уларнинг сақланишини назоратга олувчи ҳужжат ҳисобланади.
Давлат реестрига киритилган манбаларга оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиб, унга 1950 йилгача яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.
Музейлар, кутубхоналар ва барча давлат ташкилотлари ўзларидаги ёзма манбаларга оид маълумотларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мажбурий тартибда, бошқа шахслар эса ихтиёрий асосда тақдим қилади.
Ёзма манба рўйхатдан ўтказилганда гувоҳонма берилади.
Ёзма манбалар ўғирланганда, йўқотилганда 1 иш кунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига хабар берилиши керак.