ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида Россияни яккалашнинг иложи йўқлигини айтди.
“Кимдир Россияни қанчалик яккалашга ҳаракат қилмасин, бу ҳақда доим айтиб келганимиздек, буни амалга оширишнинг иложи йўқ. Бунинг учун харитага қараш кифоя. Табиий рақобатдош устунликларимиздан фойдаланиб, биз транспорт салоҳиятимизни юксалтириш, автомобиль ва темир йўллар тармоғини кенгайтириш, денгиз терминалларига янги йўлаклар қуриш ва уларнинг қувватини оширишда давом этамиз”, - деди Путин Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.