Бу қизиқ

Шифокор денгиз ва дарё балиқларининг фойдали хусусиятларини солиштирди

Денгиз ва дарё балиқларининг фойдали хусусиятлари ўртасидаги қандай фарқ бор? Шифокор диетолог бу ҳақида Sputnik радиосига батафсил айтиб берди.
Sputnik
Инсон рационида ҳам денгиз ҳам дарё балиқлари бўлиши керак, чунки уларнинг таркиби ва фойдали хусусиятлари турлича, дейди диетолог, терапевт, Россия диетологлари ва озиқ-овқат саноати мутахассислари иттифоқи аъзоси Александра Разаренова.
"Дарё балиқларида ёд ва "D" витамини камроқ, аммо уларда "B" гуруҳи витаминлари, магний ва темир кўпроқ. Денгиз балиқлари кўпинча ёғли, омега-3, омега-6 ва антиоксидантларга бой, уларда ёд кўпроқ. Хуллас, ҳам дарё ҳам денгиз балиқлари организм учун фойдали, асосийси, балиқ экологик тоза сув ҳавзаларида тутилган бўлса бўлди”, - дея қўшимча қилди Александра Разаренова.
Озиқлантириш мутахассиси балиқни танлашда унинг ёғлилигига эътибор беришни маслаҳат беради.
"Калориясиз диетага риоя қилганлар балиқнинг қизил навларини (денгиз ҳам, дарё ҳам, - таҳр.) суиистеъмол қилмасликлари керак, чунки улар ёғлироқ ва тўйимлироқ. Лекин киши ҳар доим ҳам фақат балиқнинг кам калорияли "оқ" навлардан фойдаланмаслиги керак. Чунки уларда фойдали ёғ кислоталари камроқ бўлади. Энг яхшиси - ҳар хил турдаги балиқларни, ёғли ва ёғсизларини навбат билан истеъмол қилган маъқул", - деб тавсия қилади Александра Разаренова.
Денгиз балиқларини сотиб олаётганда, шок музлатилганларини танлаш маъқул, дейди мутахассис.
“Қўлга олинган балиқ тўғридан-тўғри кемада ёки энг яқин қирғоқ зонасида кучли ҳаво оқими ва минус 30 градусгача бўлган ҳароратли музлатгичларда музлатилган бўлса, балиқ кўпроқ фойдали хусусиятларини, тўқима тузилиши ва таъмини сақлаб қолади, - деди Александра Разаренова. - Лекин шунча муз устида сақланган балиқдан мен эҳтиёт бўлган бўлардим. Айниқса сиз қирғоқдан узоқда яшасангиз".

Дарё балиқларига эҳтиёткорлик билан иссиқлик билан ишлов бериш керак, чунки чучук сув - гельминтлар учун идеал кўпайиш жойидир, деб огоҳлантирди шифокор. Ушбу маҳсулотни фақат ишончли етказиб берувчилардан сотиб олиш керак ва яхшилаб термал ишлов берилганидан сўнг итсеъмол қилиш керак, деди у.