Россиялик ўқитувчилар Ўзбекистондаги мактабларда дарс бериш учун келади

Россия таълим вазирлиги кўмагида “Хориждаги рус ўқитувчиси” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россиянинг 350 дан ортиқ ўқитувчилари яқин ва узоқ хориж мамлакатларига дарс бериш учун борадилар. Бу ҳақида Россотрудничество хабар берди.
Қайд этилишича, Россия таълим вазирлиги кўмагида “Хориждаги рус ўқитувчиси” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ўқитувчилар мамлакатнинг 49 вилоятидан қамраб олинган.
Унда 7 та хорижий давлатдан: Қирғизистон, Ветнам, Сербия, Ўзбекистон, Мўғулистон, Тожикистон ва Туркиядан 200 та мактаб иштирок этмоқда.
“Ўқитувчилар рус тили билан бир қаторда бошқа бир қатор умумтаълим фанларини ҳам рус тилида ўргатадилар”, дейилади хабарда.