Ўзбекистонлик қурувчи-мигрантларнинг 65 % Россияга киритилмади - сабаблар

Қурилиш вазирлиги раҳбари ўринбосари Стасишин: Ўзбекистонлик қурувчи-мигрантларининг 65 % Россияга киритилмади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия қурилиш объектларига танлаб олинган қурувчи - мигрантларининг тахминан 65 % Россияга киритилмади, деди қурилиш вазири ўринбосари Никита Стасишин РИА Недвижимость’га Шарқий иқтисодий форумда (ВЭФ).
Россия бош вазири Михаил Мишустин ўтган йили Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини Россия қурилиш объектларига олиб келиш бўйича пилот-дастурини ишга тушириш тўғрисида фармонни имзолаганди. Номзодлар кириш рухсатномасини олиш учун тиббий кўрикдан ўтиши, тест топшириши ҳамда коронавирусга қарши эмланиши зарур.
"Мигрантларни чартер олиб кириш дастури бўйича 13 мингдан ортиқ киши танлаб олинди. Бугунги кунга қадар 4,5 мингдан ортиқ мигрант Россия Федерацияси ҳудудига уюшган ҳолда кириб келган", - деди Стасишин.
Қолганлар ҳали Россияга кира олмади. Танлаб олинган иштирокчиларнинг кўпчилиги дактилоскопия (бармоқ излари) ва тиббий кўрикдан ўта олмаган, дейди амалдор.
5-8 сентябр кунлари Владивостокдаги Русский оролидаги Узоқ Шарқ федерал университети кампусида ВЭФ бўлиб ўтмоқда. РИА Новости форумнинг бош медиа ҳамкори сифатида ишламоқда.