Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Беларусга саёҳат қилишди

Саёҳатда фан олимпиадалари, спорт, санъат ва IT йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришган ўқувчилар иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик 25 нафар ўқувчи Беларусь Республикасидаги “Зубрёнок” Миллий болалар таълим ва соғлиқни сақлаш марказида дам олиш имкониятига эга бўлишди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бундай имконият Беларусь Республикаси таълим вазири Игорь Карпенконинг таклифига кўра фан олимпиадалари, спорт, санъат ва IT йўналишлари бўйича юқори натижаларга эришган ўқувчиларга берилган.
Школьники из Узбекистана отдохнули в лагере "Зубренок" в Беларуси
“Иқтидорли ўқувчиларимиз беларус ва россиялик тенгдошлари билан бирга турли маданий марказлар ҳамда тарихий обидаларга саёҳат қилишди”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга ўқувчилар компьютер тўгараклари, оммавий тадбирлар, спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этиб, тиббиёт марказида турли тиббий муолажалар олиб қайтишди.
Школьники из Узбекистана отдохнули в лагере "Зубренок" в Беларуси