ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. 3 сентябрдан бошлаб Жанубий Корея мамлакатга келаётган йўловчиларга коронавирусга қарши топширилган полимер занжир реакцияси (ПЗР) тестларини тақдим этиш талабларини бекор қилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар берди.
Шу билан кириш учун махсус карантин шаклини ҳаво кемаси бортида тўлдириш ва мамлакатга кириш чоғида карантин хизмати ходимларига тақдим этиш қоидалари сақланиб қолади.
Жанубий Кореяга келгандан кейин сайёҳлар 24 соат ичида COVID-19 га ПЗР тестини топшириши, тест натижалари тўғрисида эса карантин хизматини электрон манзил орқали хабардор қилиши шарт.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон июнь ойи бошида мамлакатга келаётган учун барча карантин чекловларини бекор қилган эди.