ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоғаннинг таъкидлашича, энергетика инқирозига тушиб қолган Ғарб ўз экканини ўрмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Бизда газ билан боғлиқ ҳеч қандай қийинчиликлар йўқ. Ғарб ҳақиқатда ўз экканини ўрмоқда. Ғарбнинг муносабати, ҳурматли Путинга нисбатан позицияси, санкциялар бунга олиб келди. Путин ўзида мавжуд барча қуроллардан фойдаланмоқда. Афсуски, шундай вазият юзага келди ва менимча, Ғарбда қиш жуда қаттиқ бўлади. Бизда бундай муаммо йўқ”, - деган Эрдоған матбуот анжуманида.
Россиянинг Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус операцияси бошланиши билан Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Кўпгина давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, Россиядан энергиядан воз кечишга чақириқлар кучайди. Бу чоралар Европа ва Қўшма Штатлар учун муаммо бўлиб, озиқ-овқат ва ёқилғи нархининг ошишига олиб келди.