“Душанбе-Тошкент” йўналишидаги поезд чипталарига чегирма жорий қилинди

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қатновчи ҳалқаро йўловчи поезди чипталарига 20% чегирмалар берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналишидаги 301/302-сонли ҳалқаро йўловчи поезднинг чипталарига 20% чегирмалар жорий қилинди. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Роҳи оҳани Тожикистон” ДУК раҳбариятлари иштирокида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қатновчи ҳалқаро йўловчи поездларнинг чипталар нархини пасайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Унга кўра, 6 сентябрдан бошлаб “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналишидаги ҳалқаро йўловчи поездининг чипталарига белгиланган чипта нарҳининг тариф қисмига қўшимча 20% чегирма берилишига қарор қилинди.