“Восток-2022” ҳарбий манёврлари 1-7 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов раҳбарлигида шарқий ҳарбий округда, Охота ва Япон денгизлари акваторияларида ШҲТ, КХШТ нинг 14 та ва ҳамкор мамлакатларнинг 50 минг нафар ҳарбий, 5000 та жанговар техника (жумладан, 140 учиш аппаратлари, 60 та жанговор кема ҳамда ёрдамчи кемалар) иштирокида бўлиб ўтади.
Қўмондонлик-назорат органлари, ҳарбий контингентлар ва кузатувчиларнинг оператив гуруҳлари еттита қуруқлик полигонларида ва денгиз ҳудудларида махсус ҳамда коалиция ҳарбий гуруҳлари қўшма ҳаракатларини амалий жиҳатдан ишлаб чиқади. Машғулотлардан кўзланган асосий мақсад - Россия Федерацияси ҳамда иттифоқдошларининг масъулият зоналарида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш.
Куни кеча РФ Мудофаа вазири ўринбосари Александр Фоминнинг таъкидлашича, машғулотлар мудофаавий аҳамиятга эга ва аниқ бирор мамлакат ёки ҳарбий иттифоқларга қарши қаратилмаган.
СКШУ афсонасига кўра, кўмондонлар ва штаблар Шарқий ҳамда Узоқ Шарқ денгиз зонасидаги таҳдидларни кўп томонлама бартараф этиш, коалиция қўшинларининг Шарқий ҳарбий округнинг “Бургунди” (Бурятия), “Горячие ключи” (Куриль ороллари), “Князь-Волконский” (Хабаровск ўлкаси), “Сергеевский” (Приморск ўлкаси), “Телемба” (Байкалолди ўлкаси), “Лагунное” ҳамда “Успеновский” (Сахалин вилояти) полигонларида оператив бирикиш жараёнларини ошириш билан машғул бўлади.
Машғулотлар жуда катта операция ҳудудларини қамраб олган. Ғарбдан шарққа- 3000 км дан ортиқ. Тактик эпизодлар асосида- Россия ва иттифоқдош мамлакатлар қўшин контингентларининг қўшма ҳаракатлар вариантларини кўриб чиқиш. Машғулотларнинг энг муҳим босқичлари Россиядаги энг йирик Уссурийскдан узоқ бўлмаган “Сергеевский” полигонида бўлиб ўтади.
Шарқий стратегик йўналишдаги ҳарбий-сиёсий вазиятда маълум бир кескинлик АҚШ ва НАТО томонидан сунъий қўзғатилган Тайвань можароси туфайли келиб чиқмоқда. Бу Хитой хавфсизлигига зарар етказмоқда. “Восток-2022” машғулотлари доирасида Тайванга ҳарбий-денгиз десанти ёки ҳаво ҳужуми режалаштирилмаган. Бироқ, Вашингтон иштирокчиларни Тайван (ХХР ҳудудида) атрофидаги ҳарбий эскалацияда асоссиз айбламоқда. Эслатиб ўтамиз, СКШУ материкда ва Япон оролида - қўзғолончи оролдан икки минг километр узоқликда бўлиб ўтмоқда.
Ғарбнинг Шарқдаги хавотирлари
“Восток” операциялари манёврлари бундандан кенгроқ бўлган- 2014 йил сентябрь ойида Шарқий ҳарбий округнинг 20 қуруқлик, денгиз ва авиация полигонларида 100 минг ҳарбий хизматчи, 1500 га яқин танк, 120 самолёт, 70 та кема ва 5000 та бошқа қуроллар иштирок этган машғулотлар бўлиб ўтган. “Восток-2018” стратегик машғулотларида 300 минг нафар ҳарбий хизматчи ва 36 минг ҳарбий техника қамраб олинган.
Бироқ “Восток-2022” машғулотлари иштирокчилари таркиби кўп миллатлилиги жиҳатидан мисли кўрилмаган бўлди. Бу қўшниларнинг Россия билан биргаликда минтақавий хавфсизлик тизимини яратиш истагини акс эттиради. Бу Россия Федерациясининг ҳарбий-сиёсий йўналишини ишончли қўллаб-қувватлашни англатади.
Иштирокчиларнинг кўп миллатли таркиби, жалб қилинган кучлар ва воситалар сони жиҳати, географик кўлами ва сифати “Восток-2022” маневрларини ташкил этишнинг НАТО ва Европадаги ёки АҚШнинг сайёрамизнинг бошқа минтақаларидаги иттифоқчилари билан ўзаро ҳамкорлигидан шу қадар устунки, коллектив Ғарб бундан ҳатто анча хавотирга тушди.
Санкциялар ва ёмонотлиққа чиқаришга уринишларига қарамай Россиянинг Ҳиндистон ва Хитой билан аниқ ҳарбий-сиёсий яқинлашуви - “стратегик ҳамкорлиги” Вашингтонга ёқмаётир.
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер 30 август куни “Восток” ҳарбий машғулотларига Ҳиндистоннинг қўшилаётгани АҚШда хавотир уйғотаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, “АҚШ Россия билан машғулотлар ўтказаётган ҳар қандай давлатдан хавотирда”.
Яъни барча 13 та иштирокчи мамлакатлар: Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Лаос, Мўғулистон, Никарагуа, Сурия, Тожикистоннинг “ўзига хослилиги” Вашингтонга асло ёқаётгани йўқ. Ушбу мамлакатларнинг умумий аҳолиси - 3 миллиарддан кўпни ташкил этади. Таққослаш учун: НАТО мамлакатларида 920 млн инсон яшайди. Камчиликнинг кўпчиликка қандайдир шартлар қўйиши ёки “уйдирма қоидалар”га риоя қилдиришга уринишлари - демократияга мутлақо зид, Шарқнинг (Осиё) иқтисодий ривожланиши ва Ғарбнинг (Европа ва АҚШ) биргаликда сўниб бориши фонида моҳиятан бефойдадир.
Япон денгизи акваторияларида Россия Федерациясининг Тинч океан флоти гуруҳлари ва Хитой денгиз кучлари қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватлаш ва денгиз йўллари ҳамда денгиз хўжалик фаолияти ҳудудларини биргаликда ҳимоя қилишни ишлаб чиқишмоқда. Москва ва Пекиннинг ҳарбий ҳамкорлиги географик жиҳатдан анча узоқ бўлган (8000 км) АҚШнинг Европадаги иттифоқдошларини негадир саросимага солиб қўйган.
“Хитой ва Россия АҚШ раҳбар бўлган дунё тартибига биргаликда таҳдид қилишмоқда”, - дея Германия ташқи сиёсат жамиятининг Россия бўйича эксперти Штефан Майстердан иқтибос келтиради Германиянинг Der Tagesspiegel газетаси .
Бундай баҳолар авваломбор Ғарб демократиясининг сайёрадаги барқарорлик ва дунё учун ўта хавфли бўлган ошкора “телбакратия” га айланаётганини билдиради. Хитойда АҚШга унга шартлар қўймаслик, ким билан, қаерда ҳарбий машғулотлар ўтказиш бўйича буйруқ бермасликни айтишмоқда. Хитойнинг Global Times нашрининг таъкидлашича, кўп қутбли дунёнинг янги шароитида Хитой, Россия ва бошқа қўшни давлатлар минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириши зарур.
Хитой Россия ёки Россия-Ҳиндистоннинг дўстона муносабатлари ҳеч қачон Осиё-Тинч океани минтақасида кескинликка олиб келмаган. Аксинча, стратегик ҳамкорлик минтақавий тинчлик ва барқарорлик учун ниҳоятда муҳим. АҚШнинг тажовузкор позицияси, ҳукмронлик қилишга интилиши ва “бутун дунёни” бўйсундиришга ҳаракатлари жуда хунук ва эскилик сарқити бўлиб кўринади.
Россиянинг тенг ва бўлинмас хавфсизлик борасида таклиф қилган принципларига Ғарб рози эмас. Пентагон раҳбарияти дунёга фақат нишон остидан қарайди. Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милллининг 30 август куни “Ўтган 20 йил давомида қандай уруш олиб борганимиз келажакдаги урушларга қандай қарши курашишимиздан фарқ қилади”, деб айтди.
Инсониятнинг деярли ярми Россия Бош штаби бошчилигидаги “Восток-2022” стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида миллий қуролли кучлар таркибида иштирок этиб, Американинг тинчликка қилган тажовузларига муносиб жавоб бермоқда.