ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Тошкентдаги Учтепа ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида “Тошиссиққуввати” хабар берди.
Айтилишича, бугун соат 18:00га қадар 5-ИМдаги магистрал иссиқлик қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабати билан Учтепа ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунланиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.
Эслатиб ўтамиз, 12 сентябрдан 7 октябргача Тошкент шаҳрининг барча туманларида иссиқ сувни босқичма-босқич ўчириш режалаштирилган.
Тошкентда 2022-2023 йилги иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида иссиқлик марказларини кузги режали тўхтатиш ишлари олиб борилади. Шу боис улар амалга қиладиган ҳудудларда беш кун иссиқ сув бўлмайди.