ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўзаро савдо алоқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ҳажмини оширмоқда.
Бу ҳақида Россия Қишлоқ хўжалик вазири Дмитрий Патрушевнинг Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хужаев билан учрашувида маълум бўлди.
Учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди. Хусусан, Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи, буғдой, шакар, қандолат маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтиришга тайёр, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, Россиядан Ўзбекистонга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш ўтган или 20%га ўсган бўлса, ушбу йилнинг 7 ойида эса учдан бири баравар ошган.