Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум бўлди

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги ШҲТ саммитига тайёргарлик юзасидан бир нечта тақдимотлар билан танишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шерзод Асадов ўз сўзида Шавкат Мирзиёев шу ҳафтадаги иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида ахборот берди.
Қайд этилишича, президент Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити иштирокчилари ва иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилади.
Шунингдек, Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги ШҲТ саммитига тайёргарлик юзасидан бир нечта тақдимотлар билан танишади.
Президент ҳафта давомида мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган бир қатор муҳокамаларни ўтказиши ҳам режалаштирилган.