Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

МАГАТЭ миссияси ЗАЭСни 6 сентябрь куни тарк этади

Айни дамда Запорожье АЭСида 13 кишидан иборат МАГАТЭ делегацияси бўлиб турибди. Улар станциядаги радиацион фон ҳамда зарбалар оқибатида етказилган зарарни баҳолашмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. МАГАТЭ делегациясининг Запорожье АЭСдаги миссияси 6 сентябрда якунланади, уларнинг кейинги режалари номаълум. Бу ҳақда Запорожье маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.
“Делегация 5 сентябрда ҳам ишламоқда, шундан сўнг унинг миссияси тугайди ва улар 6 сентябрда жўнаб кетишади. Уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилди. Биз АЭСдаги вазият холис ва мувозанатли баҳоланишидан манфаатдормиз”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир АЭСда 13 кишидан иборат МАГАТЭ делегацияси бўлиб турибди.
“МАГАТЭ вакиллари доимий равишда АЭСда қоладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ тушунча йўқ”, деди Рогов.
Аввалроқ МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси агентлик миссияси зарур бўлган вақтгача Запорожье АЭСда қолишини маълум қилганди. Ўтган ҳафта агентлик раҳбари Рафаэль Гросси бошчилигидаги МАГАТЭ миссияси Запорожье АЭСга етиб келди. “Росатом” делегацияси раҳбари ва Запорожье АЭС ходимлари МАГАТЭ делегациясига станциянинг Украина қўшинлари ўққа тутиш вақтида зарар кўрган участкаларини кўрсатди. Россия Федерациясининг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Ульяновнинг РИА Новостига маълум қилишича, МАГАТЭнинг икки ходими Запорожье АЭСда доимий равишда қолади.