Лиз Трасс Британия бош вазири бўлди

Трасс партия аъзоларининг 81,3 минг овозини олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Лиз Трасс Британия консерваторлари раҳбари этиб сайланди ва у бош вазир лавозимини эгаллайди. Бу ҳақда ҳукмрон Консерватив партия бошқарув қўмитаси раҳбари Грэм Брейди маълум қилди.
Трасс партия аъзоларининг 81,3 минг овозини олди. Унинг рақиби, собиқ молия вазири Риши Сунак 60,4 минг овоз олган. Ғолиб электр энергияси нархи ошишига қарши курашишга ва солиқларни камайтиришга ваъда берди.
Амалдаги бош вазир Борис Жонсон ўз ваколатларини 6 сентябрдан эртароқ партиянинг янги раҳбарига ўтказади.
2019 йилда Тереза Мэйнинг ўрнига бош вазир лавозимини эгаллаган Жонсон 7 июль куни бош вазирлик ва Буюк Британия Консерватив партияси раҳбари лавозимини тарк этишини эълон қилди. Умуман олганда, 11 нафар парламентарий дастлаб Консерваторлар етакчиси ва Британия бош вазири лавозимига номзодини қўйиш истагини билдирган эди, бош вазирлик учун пойга чоғида улардан тўққиз нафари сайловдан воз кечди.
Овоз бериш почта орқали бўлиб ўтди ва унинг бошланиши кечиктирилганига қарамай, 2 сентябрь куни якунланди.