Кобулдаги теракт оқибатида Россия элчихонасининг икки ходими ҳалок бўлди

Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш яқинида номаълум жангари портловчи ускунани ҳаракатга келтирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россиянинг Кобулдаги элчихонаси олдида рўй берган теракт оқибатида Россия дипломатик миссиясининг икки нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 5 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:50 да Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлимига кириш яқинида номаълум жангари портловчи ускунани ҳаракатга келтирган.
“Ҳужум оқибатида дипломатик миссиясининг икки нафар ходими ҳалок бўлди, Афғонистон фуқаролари орасида ҳам жабрланганлар бор”, - дейилади хабарда.
Россия ТИВ элчихона суриш тирув олиб бораётган Афғонистон хавфсизлик хизмати билан яқин алоқада эканини қайд этган.
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди