Германияда Зеленскийни хоинлик ва халқни алдашда айблашди

Таъкидланишича, Украинадаги турли сиёсий кучлар вакиллари Зеленский ўз халқига қарши жиноят содир этганига жиддий ишонади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Украина халқидан Россия махсус ҳарбий операциясини бошлаши эҳтимоли ҳақидаги маълумотни атайлаб яширган. Бу ҳақда Германиянинг “Berliner Zeitung” газетаси журналистлари маълум қилди.
Мақола муаллифининг таъкидлашича, Украинадаги турли сиёсий кучлар вакиллари Зеленский ўз халқига қарши жиноят содир этганига жиддий ишонади.

“Бу қандайдир эътиборсизлик эмас, хато эмас, тасодифий тушунмовчилик ҳам эмас. Бу ҳатто стратегик нотўғри ҳисоб ҳам эмас. Бу жиноят”, - дея драматург Катерина Бабкина сўзлари келтирилган нашрда.

Журналистлар, шунингдек, Зеленскийнинг “The Washington Post” газетасига берган интервьюсида украиналикларни ваҳимага қўймаслик учун “пул ва озиқ-овқат тўплашга” ундамаганини тан олган баёнотларини эслаган.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.