Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Донбасс референдум ўтказишда ёрдам сўрашга ҳақли – Россия ТИВ

Чуров: Луганск ва Донецк халқ республикалари халқаро ташкилотларга ташкилий-техник ва ҳатто молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Луганск ва Донецк халқ республикалари, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятлари референдум ўтказишда Россиядан, бошқа давлатлардан ва халқаро ташкилотлардан ёрдам, шу жумладан молиявий ёрдам сўрашга ҳақли. Бу ҳақда Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Владимир Чуров РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Сайлов ва референдумларда овоз беришни ташкил этиш тегишли ҳудуд ҳокимият органларининг мутлақ ваколатига киради. Улар халқаро ташкилотларга, масалан, БМТ, ЕХҲТ, шунингдек, икки томонлама асосда ташкилий-техник ёрдам ва ҳатто молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”, деди у.
Февраль ойида Россия унга қўшилиш истагини билдирган ДХР ва ЛХРни тан олди. Шунингдек, тегишли референдумлар ўтказиш режалаштирилган Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига кириш истаги эълон қилинди. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлаганидек, Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказиш эҳтимоли Москванинг эмас, балки ушбу минтақалар аҳолисининг режалари.