Бокс: Ўзбекистон халқаро мусобақада 6 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик вакиллар 6 та медаль, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича халқаро мусобақа ўзбекистонлик спортчилар 6 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақида Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Қайд этилишича, қозоқ бокси асосчиларидан бири Шокир Болтекули хотирасига бағишланган халқаро турнирда Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон мамлакатларидан 130 нафар боксчи иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, ўзбекистонлик вакиллар 6 та медаль, 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлди:
Олтин:
-86 кг: Тимур Мержанов
-92 кг: Нусратбек Тохиров
Кумуш:
-51 кг: Фозилжон Абдумуродов
-92 кг: Абдулла Ражабов
Бронза:
-48 кг: Нодиржон Мирзахмедов
-67 кг: Бекзод Ҳамидов