ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Пенсильванияда тарафдорлари олдида нуқт сўзлаётган пайтда мамлакатнинг амалдаги раҳбари Жо Байденни “давлат душмани” деб атади.
“У давлат душмани... Давлат душмани – у ва уни назорат қилаётган, унинг атрофида гирдикапалак бўлаётган гуруҳ: “Буни қил, Жо, уни қил, қўлингдан келади, Жо”, - деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, Байденнинг нутқи “энг ғазабли, нафратга тўла бўлган”.
Трамп Байденнинг Дональд Трампни қўллаётган республикачилар ва унинг “Make America Great Again” (MAGA, “Американи яна буюк давлатга айлантирамиз”) дастури мамлакат асосларига таҳдид солувчи куч деган сўзларига шундай муносабат билдирган.
Трамп ва Байден 2020 йилда бўлиб ўтган президент сайловида рақиб бўлишганди. Сайловда Байденнинг қўли баланд келди, аммо Трамп ва унинг тарафдорлари натижалардан рози бўлишмади. Трамп ҳозиргача Байден сайловда ноқонуний йўл билан ғалаб қозонган деб ҳисоблайди ва сайлов натижаларини бекор қилишга чақириб келади.