ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

ШҲТ мамлакатлари инфлюенсерлари Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилмоқда

Инфлюенсерлар Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб, соҳадаги ўзгаришларга шахсан гувоҳ бўлганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг етакчи инфлюенсерлари Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, улар Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос​ университетида бош вазир ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашган.
ShHT mamlakatlari inflyuenserlari O‘zbekiston turizm salohiyatini targ‘ib qilishmoqda
Азиз Абдуҳакимов улар билан мулоқотда Ўзбекистондаги туризм соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда ШҲТ саммити олдидан Самарқанд руҳини акс эттириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берган. Инфлюенсерлар, ўз ўрнида, Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб, соҳадаги ўзгаришларга шахсан гувоҳ бўлганини таъкидлаган.
ShHT mamlakatlari inflyuenserlari O‘zbekiston turizm salohiyatini targ‘ib qilishmoqda
“Анчадан бери тарихлар чорраҳаси ҳамда ажойиб маданий меросга эга бўлган ушбу муқаддас заминда бўлишни орзу қилардим. Халқингизнинг меҳмондўстлигини-ку, сўз билан таърифлаб бўлмайди! Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга. "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университетининг соҳавий таълимга оид ресурслари билан мавжуд камчиликлар бартараф қилинишига шубҳа йўқ. Туризм соҳаси йилдан йилга фақат яхши бўлишига ишонаман.
ShHT mamlakatlari inflyuenserlari O‘zbekiston turizm salohiyatini targ‘ib qilishmoqda
Таъкидлаш лозимки, Самарқанддаги логистика билан кўп ютуқларга эришиш мумкин — Бухоргача 1,5 соат, 2 соат Тошкентгача поездда қатнаш, шунингдек, ажойиб янги аэропорт — туризм соҳаси учун бундан яхши шароит бўлиши мумкин эмас. Умид қиламанки, яқин орада дўстларим билан бирга яна келамиз, чунки улар ҳозирданоқ бу ерга қандай бориш, нималарни кўриш мумкинлиги ҳақида саволлар йўллашмоқда”, - дейди Россия вакили — Бутунжаҳон петербургликлар клуби ва Рус географик ҳамжамияти аъзоси Владимир Дервенёв.
ShHT mamlakatlari inflyuenserlari O‘zbekiston turizm salohiyatini targ‘ib qilishmoqda
Шунингдек, у мулоқот давомида “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети кутубхонасига “Город говорит”номли муаллифлик китобини совға қилган. Бундан ташқари, Қирғизистон вакили – таниқли блогер Аделет Ногойбаев ҳам Ўзбекистонга оид таассуротлари билан ўртоқлашган.
ShHT mamlakatlari inflyuenserlari O‘zbekiston turizm salohiyatini targ‘ib qilishmoqda
“Самарқандга ташриф буюриб, ўзим учун янги бир масканни кашф этдим. Жумладан, Silk Road Самарқанд туризм маркази менда катта таассурот қолдирди. Гўёки Ўзбекистоннинг кўзга кўринган нуқталарини бир жойга жамлагандек. Таъкидлашим керакки, Ўзбекистон ҳар йили туристлар учун янги сюрпризлар тайёрлайди. Кейинги сафар Самарқандга рафиқам билан келишни ният қилдим. Чунки бу ерда нафақат тарихийлик бор, балки маданият, санъат, романтика бор. Бу ерда ҳатто қуёш ботиши ҳам ўзгача”,- дейди Ногойбаев.
ShHT mamlakatlari inflyuenserlari O‘zbekiston turizm salohiyatini targ‘ib qilishmoqda
Маълумот учун, хорижлик инфлюенсерлар саёҳат давомида Ўзбекистон, хусусан, Самарқанд ҳақидаги ижобий таассуротларини ўз платформаларига жойлаб боришмоқда. Бу эса ШҲТ саммити арафасида Самарқандда қилинаётган ишлар, ШҲТда Самарқанд руҳи ва умуман Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга имкон беради.
ShHT mamlakatlari inflyuenserlari O‘zbekiston turizm salohiyatini targ‘ib qilishmoqda