ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони ўзбекистонлик Ғулом Ёқубов номи берилган Минск шаҳридаги 36-сонли ўрта мактабда “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.
“Дунё” АА хабарига кўра, тадбирда мамлакатнинг Беларусдаги элчихонаси ходимлари иштирок этиб, Ғулом Ёқубовнинг ҳаёти, Иккинчи жаҳон урушида Беларусь ҳудудида қўрсатган жасорати ҳақида сўзлаб беришган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг буюк ғалабага қўшган улкан ҳиссаси ҳақида маълумот тақдим этилди, ёш авлодга фашизм балосига қарши курашда жасур аждодлар кўрсатган мардлик ва матонатни асло ёддан чиқармаслик кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Дипломатлар мактаб кутубхонасига Ўзбекистон шоир ва адиблари ижодига мансуб туркум китобларни тақдим этишди.
Аввалроқ Беларусь пойтахти Минск шаҳридаги 36-сонли ўрта мактабга Ғулом Ёқубов номи берилгани хабар қилинган эди.