Медведев Шольцнинг Россия гази ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

Аввалроқ Германия канцлери Россия гўёки “энди ишончли энергия ресурсларини етказиб берувчи эмас” деган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Германия Россиядан газ етказиб беришда юзага келаётган муаммолардан ҳайрон қолмоқда, ўзи эса Москвага гибрид уруш эълон қилиб, душман сифатида иш тутмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
У Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россия гўёки “энди ишончли энергия ресурсларини етказиб берувчи эмас” деган гапларига ўз муносабатини билдирган.
“Буни қаранг-а! Яна хафа бўлибди... Германия: а) дўст бўлмаган мамлакат; б) бутун Россия иқтисодиёти ва унинг фуқароларига қарши санкция қўллади; в) Украинага қуролли кучларимизга қарши қаратилган қурол-яроғ етказиб беряпти. Бошқача қилиб айтганда, Россияга гибрид уруш эълон қилди. Шундай экан, Германия ўзини Россия душмани сифатида тутмоқда”, - дея ёзган Медведев ўзининг телеграм каналида.
У Шольц “немисларнинг газ билан қандайдир кичик муаммолари борлигига” ҳайрон қолаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ Германия канцлери Россияни ишончли энергия ресурсларини етказиб берувчи эмас деган эди, чунки гўёки у ўзининг шартномаларда белгиланган мажбуриятларини бажармаяпти. Россия томони бир неча бор бу айбловларни рад этиб, ҳозирги вазият аввало ЕИнинг ўзи ва санкциялари туфайли юзага келганини қайд этган.