ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Электр энергияси нархининг ошиши сабаб билан Буюк Британиядаги ўнта заводдан олтитаси ўз ишини тўхтатиш ёқасида. Бу ҳақда Bloomberg Британия ишлаб чиқарувчилари федерацияси MakeUK маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Ҳозирги инқироз корхоналарни жиддий танлов олдига қўяди. Тез орада ёрдам бўлмаса, ишлаб чиқаришни қисқартириш ёки компанияни бутунлай ёпиш керак бўлади”, — дейилади MakeUK ҳисоботида.
Таъкидланишича, сўнгги йилда ҳар иккинчи корхона учун электр энергияси нархи икки баравардан зиёдга ошган. Шу билан бирга Британиядаги 13 фоиз фабрика иш соатини қисқартирган ёки уни энергетика учун юкламага кам бўлган соатга ўтказган, 7 фоизи эса маҳсулот ишлаб чиқаришни узоқ муддатга вақтинча тўхтатиб қўйган.
Ғарб мамлакатлари, жумладан, Буюк Британия Москвага қарши санкция жорий этиш ва Россия ёқилғисидан воз кечиш сабаб электр энергияси нархи ошишига дуч келди.