ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Киев Қримни ҳарбий йўл билан қўлга кирита олмайди. Бу ҳақда Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер Испаниянинг “ABC” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар берди РИА Новости.
Унинг фикрича, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Қримни Украина Қуролли Кучлари томонидан босиб олиш ҳақидаги ғояси бемаънилик.
“Президент Зеленскийнинг Қримни ҳарбий йўл билан қайтариш ғояси маъносиз”, - дейди Шрёдер.
Германия собиқ канцлерининг таъкидлашича, Қрим фақат СССР раҳбари Никита Хрушёвнинг шахсий қарори сабабли Украина ССР таркибига кирган.
“Ва у СССР католик черкови каби узоқ умр кўради, деб ўйлагани учун шундай қилди, хайриятки, бундай бўлмади”, - дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ, Зеленский “Қрим платформаси” онлайн саммитидақилган видеомурожаатида Киев озод қилинган Харьков, Луганск, Донецк, Запорожье, Херьсон вилоятлари, Қрим, шунингдек Қора ва Азов денгизларини тортиб олишини айтган эди. Қрим вилоятининг Давлат думаси депутати Михаил Шеремет РИА Новости агентлигига берган интервьюсида бу баёнотни жиноят деб атади ва Россия ўз ҳамда озод қилинган ҳудудларини ҳимоя қилишга қодирлигини билдирди.