Россия ва Хитой кемалари "Восток-2022" ҳарбий машқларида – видео

Охота ва Япон денгизлари сувларида "Восток-2022" ҳарбий машқлари бошланди.
Sputnik
Россия Шарқий ҳарбий округининг 7 та полигонида, Охота ва Япон денгизлари сувлари ҳамда соҳилбўйи зоналарида 1–7 сентябрь кунлари 14 та давлат иштирокида "Восток-2022" стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Унда 50 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи - Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Лаос, Мўғулистон, Никарагуа, Сурия ва Тожикистон ҳарбийлари, шунингдек, 5 мингдан ортиқ қурол ва ҳарбий техника қатнашмоқда.