Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш қарор қабул қилди.
Бу лавозимда у яқинда Германиянинг Кобулдаги элчиси Маркус Потцел вазифаларини бажарган Дебора Лионс ўрнини эгаллади.
Роза Отунбаева БМТ доирасида Грузиядаги БМТ кузатувчилар миссияси раҳбарининг ўринбосари ва воситачилик бўйича Олий даражадаги маслаҳат кенгаши аъзоси бўлган.
Отунбаева 2010-2011 йилларда Қирғизистонни бошқарган. У парламент аъзоси, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, Апрел инқилобидан кейин муваққат ҳукумат раиси бўлган.
Москва давлат университетида фансафа фани номзоди илмий даражасига эга.
Қирғиз, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.