Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимида жуда узоқ вақт ўтириб қолгани айтди

Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимида жуда узоқ вақт ўтириб қолгани айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимида жуда узоқ вақт ўтириб қолгани, “чексиз ва узоқ таътилга” лойиқ эканини айтди.
"Дўстлар, бугун мен ҳозирги Россия Федерациясининг ҳудудий субъектлари раҳбарлари орасида "узоқ умр кўрган" эканлигимни билиб олдим. Мен ўзим ҳам узоқ вақт ўтириб қолганимни пайқадим. Мен чексиз ва узоқ муддатга таътилга тўлиқ лойиқман деб ўйлайман. Умид қиламанки, сиз мени қўллаб-қувватлайсиз ва тушунасиз ", - деди сиёсатчи.
У 15 йил давомида республикага раҳбарлик қилганини эслаб, бир мақолни эслатди.
"Биз, кавказлик, чеченларда, бир мақол бор: "Меҳмон қанчалик ҳурматли, узоқ кутилган бўлмасин, агар у ўз вақтида кетса, у ҳолда <...> барибир ёқимли бўлиши мумкин." Шунинг учун, ўйлайманки, менинг вақтим ҳам келди. Ҳали мени ҳайдашмади...<...> Биз аллақачон бу ҳақда ўйлашни бошладик ва ўз вақтида кетишга ҳаракат қиламиз”, — деди Қодиров видеода.
Қодиров 2007 йилдан 2011 йилгача кейинчалик бекор қилинган республика президенти лавозимида ишлаган, кейин эса “республика раҳбари” бўлган ва шу кунгача шу лавозимни эгаллаб келмоқда.