ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилади. Бу ҳақда улар бугунги телефон орали суҳбатида келишиб олди, дея хабар берди РИА Новости.
“Икки давлат раҳбарлари 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити муносабати билан бўлиб ўтадиган учрашувда кун тартибидаги долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилишга келишиб олдилар”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Туркия президентларининг Сочи шаҳридаги учрашуви чоғида Владимир Путин Эрдоғанни сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ йиғилишига таклиф қилган эди.
2021/2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Аввалроқ Беларус ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Афғонистон ва Мўғулистон — кузатувчи-давлатлар ҳисобланади.