ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Ўзбекистонда лимончилик соҳасида бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, лимон плантациялари майдонларини кенгайтириш, иқлим шароити ва ташишга яроқли навларни етиштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш ҳажмини ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Лимон етиштиришни кўпайтириш бўйича иш олиб борилмоқда
© Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
Қайд этилишича, лабораторияларда ишлаётган олимлар, иссиқхона мутахассислари лимоннинг бошқа мамлакатларга экспорт қилиш ва ташиш учун яроқли навларини яратмоқда.
“Ўзбекистон цитрус меваларини экспорт қилиш ҳисобига дунёнинг етакчи давлатлари орасида ўз мавқеини мустаҳкамлай олади. Шу мақсадда институт, лаборатория ва иссиқхоналар мутахассислари маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, замонавий навларни сақлаш, совутиш, тозалаш ва қадоқлаш ишларини давом эттиришмоқда”, - дейилади хабарда.
Лимон етиштиришни кўпайтириш бўйича иш олиб борилмоқда
© Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг иқлим шароитида лимонни фақат иссиқхоналарда етиштириш, унга сунъий қулай муҳит яратиш мумкин. Лимон октябрда, баъзи турлари эса декабрь-январда мева бера бошлайди. Лимоннинг совуққа чидамлилиги паст, яъни 2-2,5 даража. Унинг мевалари -3-4 даражада музлаб қолади, дарахтнинг барглари ва ёш шохлари -6-7 даража ҳароратда музлайди ва ўсимлик -8-9 даража ҳароратда бошдан оёқ музлаши мумкин. Меваларнинг ўсиши ва шаклланишида тупроқнинг ҳолати катта аҳамиятга эга.
Лимон етиштиришни кўпайтириш бўйича иш олиб борилмоқда
© Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
“Сўнгги пайтларда лимон бутун Марказий Осиё бўйлаб иссиқхоналарда фаол равишда етиштириб келинмоқда. У, айниқса, мўл ҳосил олаётган Ўзбекистон ва Тожикистонда кенг тарқалган”, - дейилади хабарда.