ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Тошкентдаги "Наврўз" боғида 1 сентябрь куни Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги муносабати билан “Tandir party” фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль давомида 100 та тандирда мазали тандир гўштлари тайёрланди ҳамда боғга ташриф буюрган меҳмонларга улашилди. Байрамда таниқли санъаткорлар ва юлдузлар йиғилган меҳмонларга хуш кайфият бахш этдилар.
Кун кечида меҳмонларга қизиқарли шоулар, доирачилар ва эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури, ҳамда DJ MAX иштирокида кечки дискотека тақдим этилди.
Ушбу фестиваль Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси, "Наврўз" боғи ҳамда “ЗЎР ТВ” телеканали ҳамкорлигида ташкил этилди.