ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Бугун Самарқандда Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов хотираси ёд этилди.
Ушбу муносабат билан вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилишди ҳамда Регистон майдони яқинидаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни инсульт оқибатида 78 ёшида оламдан ўтган эди.