Байден Трампни экстремист деб атади

Байден: MAGA республикачилар конституцияни ҳурмат қилмайди, қонун кучига ишонмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден ўзидан олдинги президент Дональд Трамп Америкага таҳдид солувчи экстремизмни ифодалашини айтди.
“Дональд Трамп ва MAGA республикачилар республикамиз пойдеворига таҳдид солувчи экстремизмни ифодалайди”, деди Байден халққа мурожаатида.
У барча республикачиларни эмас, фақат Трампнинг Make America Great Again (MAGA) ҳаракати тарафдорларини назарда тутаётганини таъкидлаган.
“MAGA республикачилар конституцияни ҳурмат қилмайди, қонун кучига ишонмайди, халқ иродасини тан олмайди”, деди Байден.
Унинг таъкидлашича, Трамп тарафдорлари президентлик сайловларини тан олмайди, консерваторлар эса Трамп демократияга таҳдид эканини тушунади.
Маълумот ўрнида, MAGA Трампнинг 2016 йилги сайлов кампаниясининг асосий сиёсий шиоридир.