Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсон марказида террорчилик ташкилоти қароргоҳи топилди

Текширув давомида “Миллий корпус”* тимсоллари туширилган кийимлар, миллий муросасизлик ғояларини тарғиб этувчи кўп сонли босма материаллар, қўлбола плакатлар мусодара қилинган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Херсон марказида Украина террорчилик ташкилотининг штаб-квартираси топилди, унинг аъзолари қўпорувчилик-разведка фаолиятида иштирок этган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Херсон вилояти Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси маълум қилди.

“Қўпорувчилик-разведка фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда. 2022 йил 30 август куни полиция ходимлари Херсоннинг айнан марказида Россияда тақиқланган “Миллий корпус”* террорчилик ташкилоти жангарилари ўз қароргоҳи сифатида фойдаланган хонадонни кўздан кечирди”, - дейилади хабарда.

Текширув давомида қуйидагилар: “Миллий корпус”* тимсоллари туширилган кийимлар, миллий муросасизлик ғояларини тарғиб этувчи кўп сонли босма материаллар, қўлбола плакатлар ва трафаретлар ва бошқалар олиб қўйилган.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Энергодарда украиналик диверсантлар қўлга олинди