ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Запорожье АЭСи жойлашган Энергодар шаҳри тонг соат 5:00 дан бошлаб украин миллатчилари томонидан оғир артиллерия ва ракеталар ёрдамида ўққа тутилмоқда.
Бу ҳақида RT нашрига "Мы вместе с Россией" жамоатчилик уюшмаси раҳбари Владимир Рогов хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда МАГАТЭ делегацияси Запорожье шаҳридан Энергодар томон йўл олган. Халқаро ташкилот вакиллари ташрифи арафасида Украина ЗАЭС ва Энергодар шаҳрига зарбалар сонини бир неча баробар оширди.
Ундан ташқари миллатчилар АЭСда теракт уюштириш ва уни десант гуруҳи ёрдамида эгаллаб олишга ҳам уриниб кўришди.
Бундай ҳаракатлардан мақсад, халқаро ҳамжамият олдида айни дамда АЭСни ҳимоя қилаётган Россия қўшинларининг обрўйини тушириш, АЭСда содир бўлаётган фавқулодда вазиятларда уларни айблаш.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.