ТОШКЕНТ, 1сен - Sputnik. Беш йил аввал Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,6 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ўтган йил охирида республика бу кўрсаткични 42,1 миллиард долларга етказди. Республиканинг иқтисодий тараққиётга эришишга бир қатор муҳим ислоҳотлар ёрдам берди, дейди МДҲ давлатлари институти Марказий Осиё бўлими бошлиғи Андрей Грозин.
Мутахассис фикрига кўра, Ўзбекистонда амалга оширилган энг муҳим ислоҳотлар қуйидагилардан иборат.
Иқтисодий илоҳотлар
1.
Валюта айирбошлашни эркинлаштириш2.
Солиқ ислоҳоти. Тарифлар қайта кўриб чиқилди, бизнес учун жиддий енгилликлар ва имтиёзлар берилди.3.
Иқтисодётни ташқи бозорлар учун "очилиши". Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон фақат ўз имконияти билан ривожлантиришга ҳаракат қилган эди. Собиқ Иттифоқнинг бошқа республикалари билан саноат алоқалари узилиб қолган ўша даврлар учун бундай иқтисодий сиёсат мақбул бўлган бўлса-да кейинги йилларда у иқтисодини жиддий чеклаб қўйган эди.Сиёсий ислоҳотлар
Қўшнилар билан муносабатларни яхшилаш. Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақавий барқарорлик ўрнатиш, қўшни беш республкалар алоқаларини илиқлаштиришга учун жуда катта ҳисса қўшмоқда.
Ўзбекистон олиб бораётган ташқи сиёсат барча қўшни давлатлар томонидан ижобий кутиб олинди. Бунинг натижасида барча иқтисодий алоқалар ҳам ривожланиши учун кучли туртки олди. Натижада биз ҳозир ҳудуднинг логистик ва иқтисодий аолқаларининг қайта тикланаётганининг ва ривожланаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Бундан Ўзбекистон ҳам иқтисодий ҳам бўлажак ривожланиш ва янгиланиш учун қўшимча импульс олмоқда.
Ўзбекистон Москва, Брюссель, Вашингтон, Пекин ва Анқарада жойлашган дунё куч марказлари билан бир маромдаги яхши муносабатларни сақлаб қолмоқда.
Грозин хулосасига кўра, Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатини жуда прагматик равишда олиб бормоқда. У ҳар бир даврада ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш тутмоқда. Яъни ҳар қандай халқаро ташқилот доирасидаги ҳамкорликда Ўзбекистон ўзининг ички иқтисодий, логистик ва ижтимоий салоҳиятидан тўлиқроқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқда ва бундай сиёсат ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда. "Менимча, яқинда Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити ҳам бунинг яна бир далили бўлади", - деди Грозин.
Ижтимоий ислоҳотлар
Фуқаролик муҳитининг яхшиланиши. Маошлар ошиши, маҳаллий бошқарув тизимларига эътиборнинг кучайиши ва бошқа ислоҳотлар Ўзбекистонда ижтимоий муҳитни яхшилашга ҳисса қўшаётгани ҳам айтиб ўтилди.
Россия билан ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни Грозин жуда тез ривожланаётган ва ўзаро ишончга асосланган деб баҳолади.
Хусусан Грозин, Ўзбекистон Россия ОТМларининг энг кўп филиаллари жойлашган республика эканини қайд этди. Шунингдек, булар Россиянинг энг етакчи олийгоҳлари филиаллари экани ҳам айтиб ўтилди.
Ундан ташқари Россия бизнеси Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим соҳаларига инвестициялар киритаётганини ва уларнинг ривожига ҳисса қўшаётгани ҳам айтиб ўтилди.
Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашда, ҳарбий-техник соҳада ҳам хавфсизлик соҳаларида самарали ҳамкорлик қилаётгани қайд этилди.
Sputnik видеосида Андрей Грозин билан суҳбатнинг тўлиқ версиясини томоша қилинг.