Россия Шарқий ҳарбий округининг етти полигонида, шунингдек, Охота ва Япон денгизлари сувлари ҳамда соҳилбўйи зоналарида "Восток-2022" (Шарқ-2020) стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бошланди.
Унда 50 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, шунингдек, 5 мингдан ортиқ қурол ва ҳарбий техника қатнашади.
Машғулотларда Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Лаос, Мўғулистон, Никарагуа, Сурия ва Тожикистон ҳарбийлари иштирок этади.
Машғулотларда Шарқий ҳарбий округнинг жавобгарлик зонасида Россия ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ўрганилади.
Узоқ Шарқ ороллари зонасида ва Камчатка яримороли яқинида ракета ҳамда артиллерия ўқлари билан душман кема гуруҳлари ва денгиз десанти кучларини мағлуб этиш машқ қилинади.
Машқлар ҳеч қандай аниқ давлатлар ёки ҳарбий иттифоқларга қарши қаратилмаган ва мудофаа хусусиятига эга.
"Восток-2022" стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари
"Восток-2022" стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари
"Восток-2022" стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари
"Восток-2022" стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари