ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Россия ҳарбийлари Запороже атом электр станцияси яқинида Украина Қуролли кучларининг десантини йўқ қилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Москва вақти билан соат 07:00 атрофида Россия қуролли кучлари бўлинмалари Запорижье атом электр станциясидан бир неча километр узоқликда, Водяное аҳоли пункти яқинида Никопол томонидан иккита баржада келган Украина тактик десант кучларини йўқ қилди", - деди вазирлик.
Ҳарбийлар Украина қўшинларининг транспорт воситаларини чўктиришга муваффақ бўлишди.
Маълумот учун, Украина Қуролли кучлари МАГАТЭ делегациясининг Запорожье АЭСга режалаштирилган ташрифи арафасида Энергодарни ўққа тутиши бир неча бор кучайди. Охирги 24 соат ичида шаҳарга Украина томони учувчисиз аппаратлар ва артиллерия ёрдамида 60 дан ортиқ зарбалар берди. Зарбалар оқибатида ўтган кунда 3 нафар тинч аҳоли қурбон бўлди, яна бир киши жароҳат олди. Снарядлардан бири болалар боғчасидан юз метрча узоқликда портлаган.
МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Запорожьега келгач, миссия хавфсиз бажарилишига ишонч билдирди. Айни дамда , агентлик ходимлари аллақачон ЗАЭС йўналишида жўнаб кетишган.
Украинани деназиялаштириш ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция давомида рус ҳарбийлари Запорожье вилоятининг Азов денгизи қисмини ва бутун Херсон вилоятини назорат остига олди, Херсон, Мелитопол ва Бердянск каби йирик шаҳарларни эгаллаб олди ва Украинани денгиздан узиб қўйди. Россия назорати остига ўтган ҳудудларда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эшиттирилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Минтақалар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.