Мустақиллик кунида мушакбозликни қаерда томоша қилиш мумкин

Бугун соат 21:00 да Тошкентда Мустақиллик байрами муносабати билан байрамона салют отилиши бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган мушакбозлик "Янги Ўзбекистон" боғида уюштирилади.
“Anons” хабарига кўра, бугун соат 21:00 да "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик байрами муносабати билан байрамона салют отилиши бошланади.
Эслатиб ўтамиз, кеча “Янги Ўзбекистон” боғида президент иштирокида мамлакат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтди. Байрам тантаналари мушакбозлик билан якунланди.