Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

МАГАТЭ миссияси ЗАЭСга етиб келди - видео

МАГАТЭ миссияси Россия назорати остидаги ҳудудга кириши билан, Запорожье АЭСи ҳудудидни ўққа тутиш тўхтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Запорожье шаҳридан йўлга чиққан МАГАТЭ миссияси вакиллари Запорожье атом электр станцияси ҳудудига етиб келишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Вилоят раҳбарининг айтишича, миссия чегарани кесиб ўтган вакқтдан бошлаб, тахминан соат 13:00 дан сўнг Украина томони Энергодар шаҳрини ва ЗАЭС ҳудудини ўққа тутишни тўхтатган.
Айни дамда Рафаэль Гросси бошчилигидаги делегация вакиллари Запорожье АЭСининг ўққа тутилган ва зарар кўрган жойларини кўздан кечирмоқда. МАГАТЭ миссиясининг Энергодарга ташрифи катта шов-шоувга сабаб бўлди. Делегация билан бирга дунёнинг турли мамлакатларидан, Жумладан Европа давлатларидан келган 70дан ортиқ журналистлар ҳам бор.
МАГАТЭ делегацияси 3 сентябргача Запороже АЭСда қолишни режалаштирмоқда, бугун улар станциянинг иш зали билан танишади, сўнгра реакторларга ташриф буюришади, деди минтақа раҳбари. Шунингдек МАГАТЭ ЗАЭСда доимий кузатув миссияси ташкил қилишни ҳам режалаштирган.