ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрининг тўртта кўчасида автомобиль ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 31 август — Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилиши режалаштирилган.
Шу сабабли пойтахтнинг Янги Ўзбекистон, Маҳтумқули, Табаррук ва Чўлпон кўчаларида соат 18:00 дан 24:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Транспорт ҳаракати вақтинча чекланадиган йўллар
© oshkent shahar IIBBYo'l harakati xavsizligi boshqarmasi
“Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, - дейилади хабарда.