ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида учрашишга келишиб олди, деб хабар бермоқда Беларус давлат агентлиги Белта.
15-16 сентябр кунлари Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.
"Александр Лукашенко ва Владимир Путиннинг телефон орқали суҳбатида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган саммит ҳам муҳокама қилинди. ШҲТ доирасида Беларус ва Россия президентлари учрашув ўтказишга келишиб олдилар", — дейилган хабарда.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари “нафақат ушбу режаларни, балки, умуман олганда, кейинги мулоқотлар жадвалини, шунингдек, Беларус-Россия муносабатлари, энг долзарб масалалар, минтақа ва дунёдаги вазиятни муҳокама қилганлар”.