ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда “Янги Ўзбекистон” боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Мирзиёев почтил память жертв репрессий
© Пресс-служба президента Узбекистана
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, кечқурун давлат раҳбари мамлакат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, Ўзбекистон халқига табрик билан мурожаат қилади.
Мирзиёев почтил память жертв репрессий
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маълумот учун, 31 август — Қатағон қурбонларини ёд этиш куни. Ўзбекистон президентининг 2001 йил 1 майдаги фармонига асосан ушбу кун ҳар йили пойтахт Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуида ўтказилиши белгиланган.