Россия ва Эрон Ғарбнинг диктаторлигисиз ҳамкорликни давом эттиради – Лавров

Лавров: Ғарблик ҳамкасбларимиз дунёда ўзларининг тўлиқ ҳукмронлигини ўрнатишга интилиб, мақсадли ва изчил равишда халқаро муносабатларнинг бутун тузилмасини йўқ қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россия ва Эрон Ғарб давлатларининг ҳаракатларидан қатъий назар ҳамкорликни давом эттириш имконини берадиган механизмларни яратишга эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Халқаро вазият мунтазам равишда “соатларни синхронлаштириш” ва ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришни талаб қилмоқда. Ғарблик ҳамкасбларимиз дунёда ўзларининг тўлиқ ҳукмронлигини ўрнатишга интилиб, мақсадли ва изчил равишда халқаро муносабатларнинг бутун тузилмасини йўқ қилмоқда”, - деди Лавров Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян билан учрашувда.

“Бундай вазиятда биз дўстларимиз, жумладан Эрон билан биргаликда ҳар қандай диктаторликдан қатъи назар, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш имконини берадиган ишончли, конструктив механизмларни яратишга эътибор қаратмоқдамиз”, дея қўшимча қилди Россия вазири.