Қорақалпоғистон воқеалари сабабли ҳибсга олинган яна 10 киши оиласига қайтди

30 август кунининг ўзида жами 34 нафар фуқаро инсонпарварлик тамойили асосида оиласи бағрига қайтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Нукусдаги намойишларда иштирок этишда гумонланаётган 10 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия маълум қилди.
Қорақалпоғистондаги воқеалар сабаб қамалганларнинг яна 10 нафари оиласига қайтарилди

“10 нафар фуқаронинг қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди. 30 август кунининг ўзида жами 34 нафар фуқаро инсонпарварлик тамойили асосида оиласи бағрига қайтарилди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ, Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 24 нафар гумонланувчининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қорақалпоғистондаги воқеалар сабаб қамалганларнинг яна 10 нафари оиласига қайтарилди
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратурага киритилган рўйхат, намойишларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари томонидан Комиссияга қилинган мурожаатларининг ўрганилиши ва гумонланувчилар билан шахсан суҳбатлашиш асосида шакллантирилган.